Электр энергиясидан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг

admin | 06-05-2018 | 1925

Электр энергиясидан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг

Фалокат оёқ остида, деб бежиз айтилмаган. Ҳаётий зарурат туфайли бажариладиган оддий юмушдан тортиб, мураккаб вазифаларни бажариш учун ҳам маъсулият талаб этилади.  

2018 йил 4 май куни Янгиариқ туманининг “Чиқирчи” қишлоғида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ғ. Каримов уйи олдидаги таморқа ерини суғориш учун электр энергиясида ишловчи сув чиқариш насосидан фойдаланмоқчи бўлди...

Афсус, анча вақтдан буён фойдаланилмасдан турган сув чиқариш насосининг мутаҳассис томонидан техник кўрикдан ўтказилмасдан ишлатишга уриниш, аянчли якун топди, яъни эндигина 21 баҳорни қаршилаган навқирон йигит электр токининг тортиб қолиши натижасида шу ернинг ўзида ҳаётдан кўз юмган.

 Албатта, бугун кундалик ҳаётимизни электр энергиясисиз тасаввур этиб бўлмайди. Лекин ундан фойдаланиш тартиб қоидаларига қатъий риоя қилиш зарур, акс ҳолда ҳар қандай эътиборсизлик ёки эхҳтиётсизлик фожеали якун топиши мумкин.

Ҳурматли юртдошлар, биз вилоятимизда содир бўлган, ҳар қандай инсоннинг юрагини ҳижил қиладиган юқоридаги ҳодиса тафсилотларини ёритиш билан, ушбу оиланинг кўнгил дардини янгиламоқчи эмасмиз, бугун аксарият хонадонларда бу каби электр энергиясида ишловчи сув чиқариш насослари мавжуд, шундай экан, уларни яна бир бор мутахассис томонидан техник кўрикдан ўтказишингизни сўраймиз.

Зеро, ҳар бир тавсия орқали Сизнинг манфаатларингизни ҳимоя қилиш бизнинг эзгу мақсадимиздир.

 

                                   подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй