Фахрийлар фахримиз

admin | 07-05-2018 | 2480

Фахрийлар фахримиз

 “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Н.Раҳманов ва ички ишлар органларининг бир гуруҳ ходимлари, 2018 йил 7 май куни, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги майор Карим ота Худойберганов хонадонида бўлишиб, отахон ҳолидан хабар олишди.

Истефодаги майор Карим ота Худойбергановга Президентимизнинг байрам муносабати билан йўллаган табригини вилоят ИИБ бошлиғи ўқиб эшиттирди ва Президентимизнинг тегишли Фармони билан ажратилган 5 000 000 сўм пул ҳамда қимматбаҳо соатни тантанали равишда топширди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг байрам табриги ҳамда байрам муносабати билан Вазирлик томонидан ажратилган 2 000 000 сўм пул ҳам истеъфодаги майор Карим ота Худайбергановга топширилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда Карим ота хонадонига вилоят ИИБ томонидан ажратилган бир бош қўчқор, гуруч ва ўсимлик ёғи ҳам топширилди.

Матрос ҳамда уруш давридаги аскарлар кийимида ташриф буюрган йигит қизларни кўриб, отахон ўзининг жангохларда кечган оғир даврларини хотирлар экан, бугунги доруломон кунлар, юксак эътибор учун раҳбарлардан миннатдор эканлигини айтиб ўтди.

 Хурсандчилик куй-қўшиққа уланиб, отахоннинг хонадони чинакам шодиёнага айланди.

Хотира азиз – қадр муқаддас! Шундай кунларга етиб келишимизга  ҳиссасини қўшган мард ва жасур аждодларимизга ташаккур деймиз. Сизларнинг жасоратингиз авлодлар қалбида мангу яшайди.

 

                     подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй