Қўриқлаш бўлими биноси таъмирланди

admin | 16-05-2018 | 1119

Қўриқлаш бўлими биноси таъмирланди

Бугунги кунда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимларида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотлардан кўзланган мақсад аввало юртимизда тинчлик осойишталикни таъминлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашдан иборатдан.

Ислоҳотлар доирасида ички ишлар ходимлари учун қулай иш шароитларини яратиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда. Чунки малакали кадрлар ва қулай иш шароитлари хизматда юқори кўрсаткичларга эришишнинг асосий омилидир.

Шуларни инобатга олиб, вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармасида ҳам бир қатор хайрли ишлар олиб борилмоқда. Хазорасп тумани ИИБ қўриқлаш бўлими биносининг мукаммал таъмирдан чиқарилиши ана шундай  ижобий ишлардан бири десак муболаға бўлмайди.

Мазкур бино ўтган асрнинг 60-йилларида қурилиб, фойдаланишга топширилган бўлиб, хозирга келиб ҳам маънан, ҳам техник жиҳатдан эскириб қолган эди.

Хоразм вилояти ИИБ ва Қўриқлаш бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан мазкур бино қисқа муддатда замон талаблари асосида мукаммал таъмирдан чиқарилди. Хизмат хоналари янги мебель ва техник жиҳозлар билан таъминланди.

Қўриқлаш бўлими  биносининг  фойдаланишга топшириш жараёнида Хоразм вилояти Ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов, вилоят ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи полковник Ш.Рахманов ва вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тумандаги меҳнат фахрийлари ва фаоллар  иштирок этиб, бинода ходимлар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар.

Ташриф жараёнида вилоят Ҳокими қўриқлаш бўлими шахсий таркиби билан учрашиб, уларни янги бинода хизмат фаолиятларини олиб боришлари билан қутлади.

подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй