Бошқармада байрам шукуҳи

admin | 09-05-2018 | 1693

Бошқармада байрам шукуҳи

2018 йилнинг 8 май куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Байрам тадбирлари дастлаб, хизмат вазифасини бажариш вақтида қаҳрамонларча вафот этган вилоят ички ишлар органлари ходимлари хотирасига бошқарма ҳовлисида ўрнатилган ёдгорлик пойига  бошқарма раҳбарияти ва вафот қилган ходимларнинг яқинлари томонидан гулчамбар қўйиш билан бошланди.

 

Шундан кейин, ички ишлар тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб бугунги кунда қарилик гаштини сураётган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда бошқарма шахсий таркиби байрам муносабати билан ёзилган дастурхонга таклиф этилдилар. Имом – хатиб томонидан қуръон тиловат этилиб, ўтганларнинг ҳақига дуо қилинди.

 

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Раҳмонов байрам табрикларини ўқиб эшиттириб, хизмат вазифасини бажариш пайтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ва уларнинг фарзандларига совғалар улашди.

Мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш пайтида қаҳрамонларча вафот этган вилоят ички ишлар органлари ходимларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида бошқарма бошлиғининг ташаббуси ва тақризи остида чоп этилган “Қасамёдга содиқ қолганлар” номли китобнинг  илк нусхалари вафот қилган ходимларнинг оила аъзоларига тақдим этилиши барча учун кутилмаган ва қадрли совға бўлди.

Байрам тантаналарида ижро этилган мардлик ва жасоратни мадҳ этувчи шеър, куй ва қўшиқлар барчага мамнунлик улашди.

    

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй