Бахтли тасодиф хаётини сақлаб қолди

admin | 09-05-2018 | 1143

Бахтли тасодиф хаётини сақлаб қолди

Мастлик ҳар қандай нохуш ҳолатларнинг пойдевори эканлигини кундалик хаётимизда бир неча бор гувоҳи бўлганмиз.

Яъни кимдир мастлик оқибатида жиноят ва ҳуқуқбузарликка қўл урса, яна кимдир жиноят ёки ҳуқуқбузарликнинг қурбони, жабрланувчиси бўлиб қолади.

Урганч туманида содир этилган қуйидаги ҳодиса тўғрисида хулоса чиқаришдан олдин, бундай ҳолатлар ҳамиша ҳам оғир оқибатларсиз якунланмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз.

2018 йилнинг 6 май кунига ўтар кечаси Урганч тумани, “Ғойбу” қишлоғида яшовчи, 1980 йилда туғилган Д. Юсупов маст ҳолда қишлоқ ҳудудидан ўтган темир йўл излари оралиғида ухлаб қолади. У шу қадар қаттиқ уйқуга кетган эдики, айни ярим тунда “Урганч-Шовот” йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк поездининг машинистлари томонидан чалинган огоҳлантирувчи сигнал ҳам уйғота олмади. У ўз хаётига бефарқ бўлган бўлсада, омад бу сафар у томон бўлди, яъни у поезд тагидан фақатгина бош қисмидан жароҳат олиб, омон чиқди.

У ўз ҳаётини хавф остига қўйган бўлсада, тепловоз машинистлари ўз хизмат вазифаларини бажаришга масъулият билан ёндашиб, тепловозни тўхтатиб, жабрланувчини шифохонага жўнатиб, қайта йўлга отланишлари учун қарийб бир ярим соат вақт сарфлашди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Айбдорга нисбатан қонунда белгиланган жавобгарлик муқаррар.          

                                   подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй