Олов - тилсиз ёв

admin | 10-05-2018 | 1930

Олов - тилсиз ёв

2018 йилнинг 9 май куни тушлик пайтида Янгибозор тумани “Оёқдўрман” қишлоғи, “Қоратепа” маҳалласида яшовчи, 1964 йилда туғилган С.Тангриевга тегишли хонадон молхонасида келиб чиққан ёнғин бир зумда, қўшни хонадонларнинг молхонасига ҳам ўрлай бошлайди.

Бу ҳақда хабар олган ёнғин ўчирувчилар зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, тилсиз ёвни жиловладилар.

Шундай бўлсада, олов қуруқ ўт-ўлан жамғарилган жами олтита молхонага зарар етказиб улгурди.

Ёнғин натижасида инсонлар ва уй ҳайвонларига шикаст етмади.

Мазкур ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Азиз юртдошлар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг. Олов – тилсиз ёв, эканлигини зинҳор унутманг!

         подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй