Терроризм ва одам савдосига қарши кураш борасидаги ҳамкорлик

admin | 15-05-2018 | 702

Терроризм ва одам савдосига қарши кураш борасидаги ҳамкорлик

Бугунги кунда терроризм ва одам савдоси жиноятлари инсоният тарихидаги энг жирканч ва разил жиноятлар сафининг юқори поғонасини эгаллаб келмоқда. Статистик маълумотларга кўра ҳар йили ер юзида одам савдоси натижасида орттириладиган ноқонуний даромад, қурол-яроғ ва гиёҳванд воситалари савдосидан топиладиган даромаддан кейин учинчи ўринда турар экан.

Терроризм ва одам савдоси жиноятлари чегара, ҳудуд, миллат танламаслиги сабабли ушбу жиноятлар трансмиллий жиноятлар туркумига киради ва унга қарши дунё мамлакатлари ҳамда турли ҳалқаро ташкилотлар биргаликда кураш олиб бориш учун ҳамкорлик қилиб келмоқдалар.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхона ташаббуси билан, мамлакатимизда терроризм ва одам савдосига қарши кураш олиб борувчи ички ишлар органларидаги тузилмаларда хизмат қилувчи тезкор ходимлар ва терговчилар учун 2018 йилнинг 14-18 май кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида  минтақавий семинар-тренинг бўлиб ўтади.

Бугун бошланган мазкур семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ  ҳамда Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари ИИБ масъул ходимлари иштирок этмоқдалар.  

Семинар – тренингда Трансмиллий уюшган жиноятчилик ва одам савдосига қарши кураш бўйича Европа Иттифоқи катта эксперти жаноб Бернард Граветт, Шаҳар полицияси бош инспектори, одам савдоси бўйича эксперт, катта терговчи, жаноб Комен Карсвелл, Терроризмга қарши кураш масалалари бўйича эксперт, жаноб Стив Эшвел лар “Одам савдоси – дунёдаги вазият”, “Одам савдоси ва контрабанданинг фарқланиши”, “Терроризм: ўтмишда ва бугун”, “Терроризм билан боғлиқ жиноятлар содир бўлган жойдаги муаммолар”, “Ҳодиса жойини кўздан кечириш”, “Одам савдоси жиноятидан жабр кўрганларни жиноий жавобгарликка тортмаслик”, “Терроризмни молиялаштириш манбалари”, “Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро ҳамкорлик” ва “Халқаро ташкилотларнинг роли” каби мавзуларда фикр алмашадилар.

 

Шунингдек, семинар – тренингда Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази директори ҳам иштирок этмоқдалар.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғининг матбуот котиби

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй