Ўғлининг уйига ўт қўйди

admin | 07-07-2018 | 719

Ўғлининг уйига ўт қўйди

Камолатга етган инсоннинг қай даражада бахтли эканлигини ўлчайдиган тошу-тарози бўлмасада,  бахт мезонларини ҳар бир халқ, ҳар бир миллат ўз менталитетидан келиб чиққан ҳолда белгилаб олади. Ўзбек халқи учун хаётда чинакам бахтли эканлигининг асосий мезонларидан бири бу албатта фарзандларининг камолини кўришидир. Чунки ота-боболаримиз фарзандлари ўзиданда бахтли яшаши учун барча шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қилиб келишган, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

2018 йил 22 июнь куни Гурлан туманида содир бўлган нохуш ҳолат тўғрисида эшитган инсон борки, ё алҳазар деб ҳайратдан ёқа ушлайди.

Гурлан туманида яшовчи, 1953 йилда туғилган, Я.Қ. бундан ўттиз йил муқаддам ўғил фарзанд кўрганида, қувончи ичига сиғмай, яхши ниятлар билан эл-улусга дартурхон ёзгани табиий.

Бундан ўттиз йил олдин дунёга келган чақалоқ, шу ўтган давр ичида вояга етиб, оила қуриб,  ота-онасидан алоҳида яшаш учун уй-жой қурди. Фарзандининг хаётда ўз ўрнини топиб,  тенгдошларидан кам бўлмасдан уйли-жойли бўлиб яшаётганлигидан хурсанд бўлиш ўрнига,  ота ўз ўғли билан уй-жой масаласида низолаша бошлади.

Ота-боланинг уй-жой бўйича низоси судда кўриб чиқилаётган бир пайтда жаҳлига эрк берган ота ўз ўғлининг уйига 30 литр бензин сепиб ўт қўйиб юборди.

Хайриятки, ўз вақтида хабар берилиши-ю, ўт ўчирувчиларнинг ўз вақтида етиб оловни жиловлашлари натижасида тилсив ёв уйни тўлиғича ўз домига тортиб кетишини олдини олинди.

Ёнғин бартараф этилгач, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ўз ўғлининг уйига қасддан ўт қўйган отанинг қилмишлари фош этилди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 173-моддаси 2-қисми (Мулкни қасддан нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй