Ходимларнинг хушёрлиги қўл келди

admin | 14-07-2018 | 663

Ходимларнинг хушёрлиги қўл келди 

Асли Шовот туманидан бўлган, 1998 йилда туғилган Ў.Илёсбек,  2018 йил 4 июль кунига ўтар кечаси ўзининг таниши ва тенгдоши Ш.Ш. ни Урганч шаҳрида ижарда яшаб келаётган хонадонига мехмонга таклиф қилди. Бахтга қарши ушбу хонадонда Илёсбек билан биргаликда яна 3 та тенгдоши олий ўқув юртига хужжат топшириш ва кириш имтихонларига тайёргарлик кўриш мақсадида ижарада яшаб келишаётган эди.

Мезбонларнинг ширин уйқуда ётганлигини кўрган “меҳмон”нинг нияти бузилди ва  уларга тегишли умумий нархи 1 700 000 сўм бўлган учта уяли телефон аппаратлари ўғирлаб, хайр-маъзурни насия қилиб, тонг қоронғусида астагина хонадонни тарк этди.

Беъмаҳалда, атрофга олазарак қараганча, кетаётган йигит шу ҳудудда хизмат олиб бораётган патруль-пост хизмати ходимларининг эътиборини тортди.

“Тунги шарпа” билан олиб борилган сухбат жараёнида ички ишлар ходимларининг шубҳаси асосли бўлиб чиқди. Унинг ёнидан учта уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими.

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй