Назарий билимлар амалиёт билан уйғунлашганда

admin | 17-07-2018 | 612

Назарий билимлар амалиёт билан уйғунлашганда 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ тасарруфидаги олий таълим даргоҳларнинг курсантлари хар бир босқич (курс) оралиғида  жамловчи ички ишлар органларида амалиёт ўташлари режа асосида қатъий белгилаб олинган.

Бу борадаги ишларга айниқса ИИВ Академиясида масъулият билан ёндашилади. Мазкур ўқув йили учун тасдиқланган режага асосан Академиянинг 1-босқичини битирувчи курсантлар 2018 йилнинг июль ойида жамловчи органларда амалиёт ўташни бошладилар.

Хоразм вилояти ички ишлар органларида амалиёт ўташ учун келган бир гуруҳ курсантлар ва уларнинг ота-оналари билан вилоят ИИБ раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққан масъуллар бугунги кунда ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритиб, ҳар бир курсант амалиёт даврида ўзининг назарий билимларини янада чуқурлаштириши зарурлиги уқтирилди. Дарҳақиқат бугунги курсант, эртага ички ишлар органларининг зобитига айланади, бу пайтда эса унинг зиммасига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш масъулияти юкланади. Шундай экан бугун улар назарий билимларни чуқур ўзлаштиришлари ва уларни амалиётда қўллаш кўникмаларига эга бўлишлари зарурдир.

Шундан кейин курсантлар ҳуқуқий эксперимент тариқасида Урганч шаҳрида ташкил этилган 2-сонли ички ишлар бўлимига ташриф буюрдилар. У ерда курсантлар бўлим ходимларининг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Курсантларнинг амалиёт ўташ жараёнлари ИИВ Академиясининг масъул ходими томонидан бевосита назорат этиб борилади.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй