admin | 08-06-2017 | 24742
Хонқа туманида жойлашган “GILASUN-TASHKENT” МЧЖ раҳбари Ю.Содиқов 2017 йилнинг январь ойидан июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс томонидан МЧЖ омборхонасида сақланаётган нархи 18 миллион сўм бўлган 1000 кг калава ипларни ўғирлаб кетганлигини кўрсатиб Хонқа тумани ИИБга мурожаат қилган эди. Ю.Содиқовнинг мурожаати юзасидан Хонқа тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғирликни шу жамият ишчиси 1989 йилда туғилган Ю.У. содир қилганлиги маълум бўлди.
Ю.У. ўзининг ушбу ножўя хатти-ҳаракатлари учун қонун олдида жавб бериши тайин, лекин у йўқотилган ишончни қайта тиклай олармикан ?
Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими
Янгиликлар