Авлодлар учрашуви

admin | 05-07-2017 | 20874

Авлодлар учрашуви

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг 1 ва 3 босқич тингловчилари жамловчи ички ишлар органларида амалиёт ўтамоқдалар.

Хоразм вилоят ИИБда амалиёт ўтаётган тингловчилар, амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш билан биргаликда, маданий-маърифий тадбирларга ҳам алохида эътибор қаратишмоқда.

2017 йил 5 июнь куни тингловчилар ва вилоят ИИБ “Фахрийлар кенгаши” аъзолари билан “авлодлар учрашуви” ўтказилди.

Учрашувда иштирок этган фахрийлар тингловчиларни, аввало ИИВ Академиясида таҳлил олаётганликлари билан қутлаб, уларга ўзларининг хизмат фаолиятлари давомида бўлиб ўтган қизиқарли, жумбоқли холатларни сўзлаб бердилар. Шунингдек бугунги яратилган шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, ҳам назарий, ҳам амалий кўникмаларни мукаммал эгаллашлари лозимлигини тушунтириб ўтдилар.

Учрашув якунига тингловчилар, маслаҳат ва ўгитлари учун файрийларга миннатдорчилик билдириб, уларга ўзларининг эсдалик совғаларини топширдилар.

     Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими.

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй