Қилиғини қўмсаб қолди...ми?

admin | 07-09-2018 | 1324

Қилиғини қўмсаб қолди...ми?

Инсон хаёти давомида билиб-билмай жиноят содир қилиб қўйса, унинг ота-онаси, яқинлари, маҳалла-кўй, хуллас барча-барча ушбу шахсни жиноят содир этишга ундаган омилларин ўрганиб, уни келгусида бу йўлдан қайтариш юзасидан ўз таклиф ва маслаҳатларини берадилар.

Албатта кўпчилик томонидан қилинган саъй-ҳаракатлар аксарият ҳолларда ўз самарасини бериб, жиноят содир қилган шахс ўзининг қилмишидан пушаймонлигини билдириб, хаётда тўғри йўлга қадам қўяди.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган, А.У. дастлабки жиноятини вояга етмаган пайтида содир этган. Бугун унинг ёши қирқдан ошган, шу пайтга қадар содир қилган жиноятлари учун неча маротаба судланганлигини сўрасангиз, унинг ўзи ҳисобдан адашиб кетиши табиий. Юқорида таъкидлаганимиздек, унга ҳам атрофидаги яқинлари доимо маслаҳат, панд-насиҳат бериб келишади, аммо унинг ўзида хаётда тўғри яшашга бўлган интилиш йўқ шекилли.

Жиноятларининг аксарияти ўғирлик ва талончиликдан иборат бўлган ушбу шахс 2018 йил 28 август куни Урганч шаҳрида яшовчи таниши, 1971 йилда туғилган Р.Равшаннинг уйига боради. Уй эшигининг очиқлигию, хонадон эгасининг орқа ховлидаги томорқада иш билан бандлигидан фойдаланган “мехмон” бу сафар ҳам жиноят содир этди.

Хонадонни бир сидра кўздан кечирган А.У. хонадон эгалари билан ҳол-аҳвол сўрашиш ўрнига, астагина у ерда тўшалиб турган учта гиламни йиғиштириб олиб, жуфтакни ростлаб қолди.

Ховлидаги ишлари тугагач уйига кирган хонадон эгалари, тўшалиб турган гиламлар жойида йўқлигини кўриб, ички ишлар бўлими мурожаат қилишди.

Урганч шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижаси ушбу жиноят “иссиқ изи”дан фош этилди. Гиламлар ўз эгасига қайтарилди. Қилиғини қўмсаган А.У.га нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй