Инсон ўлимига сабаб бўлди

admin | 07-09-2018 | 645

Инсон ўлимига сабаб бўлди

Хоразм вилоятининг рамзий маънодаги шарқий дарвозаси ҳисобланган Ҳазорасп тумани Саримой қўрғони ҳудудидан ўтган А 380 автомобиль йўли ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган йўллар туркумига киради.

Ушбу автомобиль йўли сўнгги технологиялар асосида қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, ўзининг равон ва текислиги, қарама-қарши йўналишларнинг тўсиқлар ёрдамида ўзаро ажратилганлиги билан ҳайдовчиларга қулайлик яратади.

Мазкур автомобиль йўлида хизмат олиб борувчи ҳаракатдаги йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан ҳайдовчиларга тезликни оширмаслик ҳамда кучли чарчоқ ҳолатида транспорт воситаларини бошқармаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги қарамасдан, афсуски оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда.

2018 йил 4 сентябрь куни Фарғона вилоятида яшовчи, 1986 йилда туғилган А.О. “Кобальт” русумли автомашинани А 380 автомобиль йўлининг Саримой қўрғони ҳудудидан ўтган 510 километрида бошқариб бораётганида, бошқарувни йўқотиб, йўл чеккасига ағдарилган, ачинарлиси мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина салонида бўлган, хайдовчининг турмуш ўртоғи, 1986 йилда туғилган, А.Н. олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.

Ҳурматли хайдовчилар, олис манзилларни кўзлаб йўлга чиққанингизда, чарчаш ҳолати бўлиши табиий, бундай пайтларда албатта қулай ва белгиланган жойларда дам олиб, кейин ҳаракатни давом эттиринг. Зинҳор тезликни меъёридан оширманг, чунки тезликни ошириб, умрингизни қисқартиришингиз мумкин.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй