“ISUZU” ва автобус тўқнашуви

admin | 12-09-2018 | 853

“ISUZU” ва автобус тўқнашуви


Хоразм вилояти ҳудудидан ўтган ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган А380 автомобиль йўлида турли кўринишдаги йўл-транспорт ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, ҳайдовчилар орасида ушбу автомобиль йўлида хизмат олиб борувчи ҳаракатдаги йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан тарғибот-ташвиқот профилактик ишлари олиб борилаётганлигига қарамасдан, ҳанузгача йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда.
Ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган мазкур автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили уларнинг аксарияти тунги пайтларда, ҳайдовчилар томонидан тезликнинг меъёридан ошириб юборилиши, кучли чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариш ва транспорт воситасини йўлнинг қатнов қисмида, белгиланмаган жойларда тўхтаб туриши каби омиллар сабаб бўлаётганини кўрсатади.
2018 йилнинг 11 сентябрь куни соат 03:00ларда “ISUZU” русумли юк автомобилида Тошкент-Урганч йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Хонқа туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган Б.Р. Бухоро вилоятидан Хоразм вилояти ҳудудига киргач, Алмаата-Нукус йўналишида йўловчи ташувчи, 1960 йилда туғилган, Ю.А. бошқарувидаги “Van Hool” русумли автобус билан тўқнашган.
Ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган автобусни қувиб ўтаётган юк автомашинасининг тўқнашуви, автобус йўловчиси, Нукус шаҳрида яшаган, 1963 йилда туғилган, К.Закатдиннинг тан жароҳати олиб, туман шифохонасида вафот этишига сабаб бўлди.
Бахтли тасодиф туфайлигина автобусда бўлган бошқа йўловчилар ва ҳайдовчилар жабр кўришмади.
Мазкур мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган омилларни сабаб қилиб кўрсатишимиз мумкин.
Бугунги кунда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй