“Қорадори-2018”: Тадбирнинг иккинчи босқичи давом этмоқда

admin | 18-09-2018 | 380

“Қорадори-2018”: Тадбирнинг иккинчи босқичи давом этмоқда

Бугунги кунда бутун мамлакатимиз бўйлаб, “Қорадори-2018” тезкор профилактик тадбирининг иккинчи босқичи олиб борилмоқда.

Чунки, айни кунларда таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сақловчи экинларни экиб, етиштириб келаётган шахслар “ҳосил”ни йиғиштириб олишга “тайёргарлик кўришмоқда”.

Бир туп бундай экин қанчадан-қанча инсонларнинг умрига зомин бўлиб, қанчалаб оилаларнинг барбод бўлишига олиб келишини англаган Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳар бир вақтни ғанимат билиб, гиёҳвандликка қарши кураш ишларини жадаллик билан олиб бормоқдалар.

Олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида, тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш билан шуғулланиб келаётган шахсларнинг қилмишлари фош этилишига эришилмоқда.

Жумладан, 2018 йил 8 сентябрь куни Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарнинг Фаравонлик кўчасида яшовчи, 1970 йилда туғилган А.С. уйнинг томорқасида бир туп “Каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, 2018 йилнинг 16 сентябрь куни Гурлан туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг Боғолон маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган, Х.Т. уйининг томорқасида 2 туп “Каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ашёвий далил тариқасида йиғиштириб олинган тақиқланган экинлар жиноят иши юзасидан суд хукми эълон қилингач, белгиланган тартибда йўқ қилинади.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй