Инспекторни пора эвазига оғдирмоқчи эди

admin | 18-09-2018 | 1165

Инспекторни пора эвазига оғдирмоқчи эди

 

Порахўрлик, коррупция - тараққиёт кушандасидир. Порахўрликка оид жиноят ишларини таҳлил қилганимизда, аксарият ҳолларда пора берувчи ўз манфаатини кўзлаб, мансабдор шахсни пора эвазига оғдириб олиш мақсадида пора таклиф қилиб, уни жиноятга ундаганлигининг гувоҳи бўламиз.

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларида ватанпарлик ва касбга садоқат ҳислатлари юксалтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлардан кўзланган асосий эзгу мақсад юртимизни чин маънодаги ҳуқуқий демократик давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллашига эришиш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришдир.

Шундай бўлсада, жамиятимизда ҳали-хануз ички ишлар органлари ходимларини пора эвазига оғдиришга уринувчи шахслар учраб турибди.

Қўшкўпир туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган, Р.Х. 2018 йил 16 сентябрь ўзига тегишли “Дамас” русумли автомашинасини бошқариш жараёнида йўл-ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун, унга тегишли автомашина йўл-патруль хизмати инспектори томонидан “жарима майдони”га жойлаштирилди. Қоидабузар ҳайдовчи йўл-патрул хизмати инспекторидан автомашинасини жарима майдонидан чиқариб олишида ёрдам беришини илтимос қилиб, унга 100 000 сўм миқдорида пора таклиф қилади.

Ўз касбига содиқ инспектор қоидабузар ҳайдовчининг “таклифи” тўғрисида раҳбариятга берган хабари асосида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, инспекторга пора беришга уринган ҳайдовчи жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй