Тилла васвасаси

admin | 18-09-2018 | 1073

Тилла васвасаси

Халқимиз орасида “Ер юзида битта аёл бўлса ҳам заргарга иш топилади” деган ибора юриши бежиз эмас, чунки аёл борки зеб-зийнату тақинчоқларга ҳавас қўяди. Бунинг асл сабаби, тақинчоқларнинг жозибадорлигими ёки улар тайёрланадиган тилланинг васвасасими, буниси бизга қоронғи.

Аёлларимиз тилла тақинчоқларни қўлга киритиш мақсадида ҳаттоки жиноятга қўл уришдан ҳам тап тортмайдилар гоҳида.

Хива туманининг Чинобод қишлоғида яшовчи, 1994 йилдан Н.М. ҳам барча аёллар каби тилла тақинчоқ шайдоси шекилли. Чунки, 24 ёшни қаршилаган ушбу аёл 2018 йил 4 сентябрь куни эрталаб, ўзи билан бир маҳаллада яшовчи, қариндоши, 1990 йилда туғилган С.Иқболни уйига кириб борди. Уй эшигининг очиқлиги, хонадонда уй эгаларининг йўқлиги уни қинғир ишга бошлади. Қариндошининг тилла тақинчоқлари анчагина эканлигидан бохабар Н.М. кийим жавони ва сандиқни титкилиб у ерда турган нархи 4 348 000 сўмлик тилла тақинчоқлар ва 200 АҚШ долларини “секингина” олиб хонадонни “тезгина” тарк этди.

Уйига келиб, хонадаги тартибсизликлар ва сандиқ ичидаги тақинчоғу пулларнинг йўқлиги кўрган хонадон бекаси дарҳол туман ички ишлар бўлими мурожаат қилди.

Ҳодиса жойини синчковлик билан кўздан кечириб, тезкор-суриштирув ишларини олиб борган ходимлар мазкур жиноятни “иссиқ изи”дан фош этишди. Тилла тақинчоқлар ва пуллар ўз эгасига қайтарилди, ушбу бойликларга меҳнат қилмасдан, ўғирлик йўли билан эришмоқчи бўлган аёлга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй