Коррупцияга қарши биргаликда курашайлик

admin | 21-09-2018 | 1133

Коррупцияга қарши биргаликда курашайлик

Бугун жамиятимизнинг барча соҳаларида коррупцияга қарши кураш борасидаги ишлар фаоллик билан олиб борилмоқда.

Афсуски жамиятдаги янгиланиш ва ўзгаришлардан бехабар айрим шахсларни содир қилган ҳуқуқбузарлиги ёки жиноий қилмишини пора эвазига ўз фойдасига ҳал қилиш фикри ҳали-хануз тарк этмаган.

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган, якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи А.Х. 2018 йил 18 сентябрь куни Урганч шаҳри ҳудудида “Кобальт” русумли автомашинасини спирт ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб юрганлиги учун йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашинаси вақтинчалик “жарима майдончаси”га жойлаштирилади.

Ўзига нисбатан бундай чора қўлланилишини “хазм қила олмаган” ҳайдовчи шу куннинг ўзида Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси катта инспекторига учрашиб, ундан ёрдам сўрайди, ёрдами эвазига  400 000 сўм пул  таклиф қилади.

Қасамёдига содиқ инспектор ўз манфаатидан давлат, ҳалқ манфаатлари устун қўйиб, хайдовчининг қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари тўғрисида раҳбариятига хабар беради.

Инспекторнинг хабари асосида 2018 йил 18 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, 400 000 сўм эвазига ички ишлар ходимини ўзига оғдириб олмоқчи бўлган ҳайдовчи ва унинг шериги, 1962 йилда Бухоро вилоятида туғилган  А.Х. жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини прокуратура органлари олиб бормоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими    


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй