Аёллик номига доғ туширманг!

admin | 21-09-2018 | 491

Аёллик номига доғ туширманг!

Фаҳш, зино жамиятни маънавий таназзулга етакловчи салбий омиллардан бири ҳисобланади. Шу боис қонунчилигимизда, фоҳишалик билан шуғулланганлик,  фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар назарда тутилган.

Шундай бўлса, жирканч қилмишлар билан шуғулланишдан ор қилмайдиган шахслар жамиятимизда учраб туришининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Бундай шахсларни аниқлаш ва уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш мақсадида ички ишлар органлари томонидан доимий равишда тезкор профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан,  2018 йилнинг 15 сентябрь куни Урганч тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Урганч тумани Чўболончи маҳалласида яшовчи, Х.С. исмли 37 ёшли аёл, ўзига таниш бўлган 20 ёшли аёлни бегона эркак билан жинсий алоқа қилиши учун бериб юборишга ўзаро келишиб, 300 000 сўм пулни олаётган пайтида ушланди.

Шунингдек, 2018 йилнинг 17 сентябрь куни Урганч шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Урганч шаҳрида яшовчи, С.С. исмли 50 ёшни қаршилаган аёл,  ўз уйида 65 000 сўм эвазига бегона эркак ва аёлга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, қўшмачилик жиноятини содир этган пайтида қилмиши фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жамиятда “зино уруғини” сочишга уринган ушбу аёлларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй