Кафедаги безорилик

admin | 22-09-2018 | 996

Кафедаги безорилик 

Қадимий ва навқирон Хива шаҳри ўзининг сайёҳлик салоҳияти бўйича нафақат мамлакатимизда, балки дунё сайёҳлик тизимида ҳам ўз ўрнига эга.

Хива шаҳрига сайёҳлар оқимини кундан-кунга ортиб боришида, у ерда жойлашган бетакрор тарихий обидалар билан бир қаторда,юртимизда хукм сураётган тинчлик-хотиржамлик, халқимизнинг меҳмондўстлиги, миллий қадриятларимизу миллий таомларимиз ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Бугунги кунда Хива шаҳрида миллий таомлар тайёрланадиган бир қанча тамаддихоналар қаторида “Сказка” номли кафе ҳам сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун хизмат кўрсатиб келмоқда.

2018 йил 20 август куни кечки пайт мазкур кафега ташриф буюрган, Хива шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган Р.Ж. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, кафе иш бошқарувчисини  хар ҳил уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир этган.

Миллий қадриятларимизга зид бўлган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этган Р.Ж. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй