“Кўкнор” деб сотмоқчи эди...

admin | 22-09-2018 | 364

“Кўкнор” деб сотмоқчи эди... 

Боғот туманида яшовчи, 1957 йилда туғилган Қ.Р. ўзида бўлган “кўкнор” гиёҳвандлик воситасини сотиб олишга ҳаридор қидираётганлиги тўғрисидаги маълумотларга асосан,2018 йил 1 сентябрь куни Боғот тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “ҳаридорга” целофан пакетга солинган, деярли 200 граммга яқин ўсимликнинг майдаланганини “кўкнор” гиёҳвандлик воситаси деб 300 000 сўмга сотишга уринганида қўл олинди.

Ўтказилган суд-кимёвий экспертизаси натижасида ушбу майдаланган ўсимлик “кўкнор” эмаслиги, оддий бегона ўт бўлиб, таркибида хеч қандай гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сақламаслиги маълум бўлди.

Шу боис, “сотувчи”га нисбатан гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш ҳолати бўйича эмас,  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй