“Автоҳаваскор”нинг йўлига тўсиқ қўйилди

admin | 24-09-2018 | 362

“Автоҳаваскор”нинг йўлига тўсиқ қўйилди

Фуқароларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликлар натижасида моддий ёки маънавий зарар кўришларини олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари томонидан турли йўналишларда профилактик чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, автотранспорт воситаларининг олиб қочилиши билан боғлиқ жиноятлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, фуқароларга автомашиналарининг эшикларини очиқ ҳолда ҳамда ўт олдириш калитларини ўзида қолдирмаслик тўғрисида тушунтиришлар ўтказиб  келинмоқда.

Тўғри юртимизда транспорт воситалари олиб қочилиши билан боғлиқ жиноятлар жуда кам содир этилади, бу дегани фуқароларни бепарволикка олиб келмаслиги керак.

Ушбу оддий хавфсизлик қоидасига риоя қилмаслик, Урганч шаҳрида яшовчи, А.Садуллага ҳам қимматга тушиши мумкин эди.

Чунки, у  2018 йил 22 сентябрь куни соат 23:00ларда Урганч шаҳрининг Гурлан кўчасида ўзига тегишли “Ласетти” русумли автомашинасини эшигини қулфламаганлиги билан биргаликда, ўт олдириш калитини ҳам ўзида қолдириб кетганди.

Бахтга қарши шу куни, шу вақтда, шу ердан спиртли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда ўтиб бораётган, Гурлан туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган А.Ш. нинг кўзи “Ласетти” ва ўт олдиргичда турган калитга тушди. Унинг орзуси “Ласетти” бошқаришми ёки манзилига тезроқ етиб олиш бўлганми бунисини тергов органи аниқланди, лекин хозирча бизга маълуми у автомашинага ўтириб, елдек учириб кетади.

Ҳайриятки, тунда хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспекторларининг хушёрлиги ва тезкорлиги натижасида  “автоҳаваскор”нинг йўлига Урганч шаҳридан чиқиб кетмасидан олдин “тўсиқ” қўйилиб, автомашина ўз эгасига бешикаст топширилди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй