Икки нафар инсон қурбон бўлди

admin | 24-09-2018 | 351

Икки нафар инсон қурбон бўлди 

Хоразм вилоятида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, айниқса ушбу ҳодисалар натижасида инсонларнинг тан жароҳати олишлари ёки хаётдан бевақт кўз юмишларига йўл қўймаслик борасида ички ишлар органлари томонидан турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаларнинг аксарияти ҳайдовчилар томонидан транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқаришлари, тезликни меъёридан ошириб юбориш ёки светофорга амал қилмаслик натижасида содир бўлаётганлиги инобат олиниб,  ҳаракатдаги йўл-патруль гуруҳлари таркиби кўпайтирилди, кўчма фоторадар имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда, чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари учун маъмурий жавобгарликка тортиш йўлга қўйилди.

Шундай бўлсада, 2018 йилнинг 22-23 сентябрь куни вилоятимиз ҳудудида содир этилган 2 та йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 2 нафар инсон ҳаётдан бевақт кўз юмди.

Жумладан, Янгибозор туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган, Ж.Ш. 2018 йилнинг 22 сентябрь куни соат 01:00ларда Нексия русумли автомашинасини туман ҳудудидан ўтган “Шовот-Урганч” автомобиль йўлида бошқариб бораётиб, шу йўлни кесиб ўтаётган маст ҳолатдаги пиёда, маҳалладоши, 1962 йилда туғилган А.Т.ни уриб юборади. Пиёда, зудлик билан шифохонага олиб борилиб тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этди.

Шунингдек, Урганч туманида яшаган, 1976 йилда туғилган А.Э. 2018 йил 23 сентябрь куни соат 14:30ларда Урганч шаҳрининг Саноатчилар кўчасида Матиз русумли автомашинасини бошқариш бораётган пайтида қарама-қарши йўналишга чиқиб, Урганч туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган, Х.М. бошқарувидаги Дамас русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. Ушбу тўқнашувда Дамас ҳайдовчиси жиддий жароҳат олмаган бўлсада, Матиз ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азиз юртдошлар, йўл ҳаракатига қоидаларига риоя этайлик! Зеро, бу борадаги озгина лоқайдлик ёки шошмашошарлик қайсидир оилага унутилмас қайғу-ташвиш олиб келишига сабаб бўлиши мумкин.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй