Фохишахона фош этилди

admin | 24-09-2018 | 1156

Фохишахона фош этилди

Қўшкўпир туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган, А.Р. “Тоғни урса талқон қиладиган” тўрт мучаси соғлом йигит, туман ободонлаштириш бошқармасида ишчи бўлиб ишлайди. Лекин унинг айрим қилмишларини кўриб, наҳотки шундай эркаклар ҳам бор деб юборасан беихтиёр. Чунки, ёши элликка бориб қолган ушбу шахс бундан бир ярим йил олдин ўз уйида қўшмачилик қилиб, фоҳишахона ташкил этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган эди.

Афсуски, А.Р. тайинланган жазодан ҳулоса чиқариб, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ўрнига, аксинча ўзининг қонунга зид қилмишини яна давом эттиришни ихтиёр этди.

У 2018 йил 17 сентябрь куни 50 000 сўм эвазига бегона эркак ва аёлга жинсий алоқа қилишлари учун ўз уйида шароит яратиб берганида Қўшкўпир тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қилмиши фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй