Валютафуруш қўлга тушди

admin | 25-09-2018 | 292

Валютафуруш қўлга тушди

Мамлакатимизда чет эл валюталарининг эркин конвертациясини амалга ошириш юзасидан ижобий ишлар олиб борилаётган бир даврда айрим шахслар хали-хануз қонунга хилоф равишда валютафурушлик билан шуғулланишга уринмоқдалар.

Урганч туманининг Юқоридўрман қишлоғида яшовчи, 1976 йилда туғилган Р.М.ни ҳам ана шундай шахслар сирасига қўшиш мумкин.  У 2018 йил 16 сентябрь куни танишига 40 000 АҚШ долларини 8 120 сўмдан жами 324 800 000 сўмга сотишга келишиб, Янгибозор туманида жойлашган қорамол фермаларидан бирининг биносида, қонунга хилоф равишда 20 000 АҚШ долларини 162 400 000 сўмга сотиб ўтказаётган пайтида Янгибозор тумани ИИБ ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан валюта қимматликлари жиноят ишига алоқадорлиги учун ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди ва уларни қонунга хилоф равишда ўтказишга уринган шахсга нисбатан эса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй