Қидирув тадбирлари натижасида

admin | 26-09-2018 | 338

Қидирув тадбирлари натижасида 

Жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари томонидан олиб бораётган “Қидирув” тадбирлари натижасида тергов ва суд органлари томонидан қидирилаётган яна икки нафар шахс ушланишига эришилди.

Жумладан, 2017 йилнинг октябрь ойида Гурлан туманида яшовчи фуқарога қасддан ўртача оғирликдаги тан жароҳатини етказиб, жазодан қутилиб қолиш мақсадида, дастлабки тергов жараёнида Қозоғистон Республикасига қочиб кетган, Гурлан туманида яшаган, 1975 йилда туғилган, Ж.И. мамлакатимизга қайтиб келавермагач, вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор ходимининг қўшни давлатга амалга оширган хизмат сафари давомида 2018 йил 20 сентябрь куни ушланиб, вилоятимизга департация қилинишига эришилди.

Шунингдек, содир қилган ўғирлик жинояти учун тайинланган жазосининг ўталмаган қисми енгилроғи билан, яъни аҳлоқ тузатиш ишларига алмаштирилиб, 2018 йилнинг январь ойида жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган, 1973 йилда туғилган, Р.Х.га қамалгунга қадар яшаган манзили бўлмиш Ҳазорасп туманига келиб, ички ишлар бўлимининг назорати остида аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташлик тўғрисида мажбурият юклатилган бўлсада, у на яшаш манзилига келди, на ички ишлар бўлимига учрашди. Суд томонидан тайинланган жазоларнинг ижро этилишини таъминлаш ва назорат этиш борасида йўлга қўйилган тизимнинг мавжудлиги сабабли, жазони ўташдан бўйин товлаб юрган Р.Х. 2018 йилнинг 24 сентябрь куни Хазарасп тумани ИИБ тезкор ходими томонидан Тошкент вилояти ҳудудида ушланди. Эндиликда унга нисбатан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилади.

Қидирувдаги шахсларни ушлаш борасида олиб борилаётган ишлар давом этмоқда. 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй