“Қиморбоз” пора беришга уринганди

admin | 28-09-2018 | 1075

“Қиморбоз” пора беришга уринганди

Хонқа туманидаги дон махсулотларини ишлаб чиқариш комбинатидан юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар бўш вақт топди дегунча ўзаро пул тикиб таваккалчиликка асосланган карта ўйинини ўйнашлари тўғрисидаги маълумотлар туман ИИБ тезкор ходими томонидан ўтказилган тадбир жараёнида ўз тасдиғини топди. Яъни комбинат олдидаги автотураргоҳда пул тиккан ҳолда қимор ўйнаб ўтирган беш нафар ҳайдовчиларнинг хатти-ҳаракатлари тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Қинғир қилмишлари фош бўлган қиморбозлардан бири Хонқа туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган И.Х. ушбу ишларни “босди-босди” қилиш учун тезкор ходимга пора таклиф этади.

Тезкор ходим ўзига пора таклиф этишаётганлиги тўғрисида дарҳол раҳбариятига маълум қилди.

2018 йил 25 сентябрь куни тезкор ходимга 1 500 000 сўм миқдорида пора беришга уринган И.Х. прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг туман бўлими ва ички ишлар органлари масъул ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй