Автомобиль гаражидаги ёнғин

admin | 28-09-2018 | 278

Автомобиль гаражидаги ёнғин

Олов – тилсиз ёв. Дарҳақиқат оловдан тўғри фойдаланиш инсоният учун бемисл қулайлик яратиши билан биргаликда, ундан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилган ҳар қандай хатолик турли даражадаги талофатларни келтириб чиқаради.

Хива шаҳрининг “Шихлар” маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган А.Нодирга тегишли уйнинг гаражида 2018 йил 27 сентябрь куни эрталаб содир бўлган ёнғин ҳам уй эгасига анча ташвиш келтирди.

Ушбу ёнғин натижасида гаражда турган “Ласетти” русумли автомобилнинг салони ва юкхонаси ёниб техник шикастланган бўлса, уни ўчиришга уринган хонадон эгасининг қўллари ва юзи қуйиш жароҳатини олди.

Олов зудлик билан етиб борган ёнғин ўчириш экипажи томонидан жиловланиб, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган хонадон эгаси шифохонага ётқизилди. Ёнғинни келиб чиқиш сабаблари ва зарар миқдорини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй