Навбатдаги тарғибот тадбири Ҳазораспда

admin | 28-09-2018 | 387

Навбатдаги тарғибот тадбири Ҳазораспда 

“Давлат ва жамият ривожида туризмнинг ўрни”,  Хоразм вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими масъул ходимлари томонидан Ҳазорасп тумани “Ёшлар маркази” биносида туман ёшлари ва бир гуруҳ фаоллар билан ўтказилган навбатдаги тарғибот тадбири ана шу мавзу доирасида бўлди.

Хоразм вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими шахсий таркиби томонидан юртимизга ташриф буюраётган сайёҳларни муносиб кутиб олиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада айниқса, бўлим негизида ташкил этилган "Эзгулик патрули" фаолияти сайёҳларда илиқ таассурот қолдирмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ижобий ишларнинг эса санаб адоғига етолмайсиз. Қадимий Хива шаҳрида замонавий ва кўркам темир йўл вокзалининг қурилиши ва у ерга темир йўлнинг олиб борилиши ҳам бу борадаги кенг кўламли ишлардан бирисидир десак муболаға бўлмайди. Яқин кунларда сайёҳлар темир йўл орқали тўғридан-тўғри Хива шаҳрига бориш имкониятига эга бўладилар.  Поездлар асосан вилоятимизга воҳанинг том маънодаги шарқий дарвозаси ҳисобланмиш Ҳазорасп тумани орқали кириб келишини инобатга оладиган бўлсак, "Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси" куни доирасида поездлар ва  йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир тарғибот тадбирлари Ҳазорасп туманида ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлди.

2018 йилнинг 27 сентябрь куни бўлиб ўтган мазкур йиғилишда иштирок этган масъул ходимлар темир йўлларга яқин ҳудудларда яшовчи аҳоли томонидан риоя этилиши лозим бўлган хавфсизлик чоралари, тартиб-қоидалар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида яна бир бор тушунтириб ўтдилар.

Ҳа, сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш туризмни ривожлантиришнинг энг асосий  тамойилларидан биридир. 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй