Хонадондаги ўғирлик

admin | 30-09-2018 | 298

Хонадондаги ўғирлик 

Ҳазорасп туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган Р.Ш. шу пайтга қадар бирон бир тайинли ишнинг бошини тутмади. Лекин инсоннинг ҳаётда яшаши, қолаверса яхши яшаши учун албатта моддий маблағ керак. Мехнатга бўйни ёр бермайдиган ушбу шахс ўзганинг мол-мулкига ўғирлик йўли билан эгалик қилишдан асло ор қилмади. Бу борада ўзига “шерик” излаганди дарҳол топила қолди. Ўзи билан тенгдош, шу туманда яшовчи, алоҳида ўхшашлик томони хеч қаерда ишламайдиган М.Р. унинг “таклифига” розилик билдирди. Қайсидир маънода уларни “эгри йўлда учрашган шериклар” деб аташимиз ҳам мумкин.

Ён атрофдаги уйларни синчковлик билан кўздан кечирган “шериклар” туманнинг “Сулаймон қалъа” маҳалласида яшовчи, А.Тиллаеванинг уйида тунги пайтда ҳеч ким бўлмаслиги аниқлаганларидан сўнг, 2018 йилнинг 25 сентябрь куни ярим тунда “овга” чиқдилар. Хонадоннинг кириш эшигини осонгина бузиб кириб, у ердан нархи 600 000 сўмлик уй-рўзғор буюмлари ва 1 400 000 сўм нақд пулларни ўғирлаб чиққан шоввозларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади.

Улар шу куни тунда хизмат олиб бораётган туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Ашёвий далил ҳисобланган уй-рўзғор буюмлари ва пуллар ўз эгасига қайтарилди.

Мазкур ҳолат юзасидан “эгри йўлда учрашган шериклар”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй