Муштумзўр мураббий

admin | 30-09-2018 | 1201

Муштумзўр мураббий 

Боғот туманидаги “Олимпиада миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати”нинг 5-синф синф ўқувчиси, 2007 йилда туғилган Х.Бобоназар 2018 йил 20 сентябрь куни  тан жароҳати билан шифохонага ётқизилганидан сўнг, унинг отаси 22 сентябрь куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилади.

Ушбу мурожаат асосида олиб борилган суриштирув ишлари ва ўтказилган суд-тиббий хулосаси натижасида мактаб-интернатда спорт мураббийи бўлиб ишловчи, 1982 йилда туғилган Р.Ж. 11 ёшли Бобоназарни қасддан уриб тан жароҳати етказганлиги маълум бўлди. Ҳозирги кунда жароҳат олган Бобоназар шифохонада даволанмоқда.  

Мазкур ҳолат юзасидан “муштумзўр мураббий”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй