Безоридан барча безор

admin | 30-09-2018 | 323

Безоридан барча безор 

Хива шаҳрининг “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган А.А. “текканга тегиб, тегмаганга кесак отадиган”лардан бўлиб чиқди. Айниқса “қиттак отиб олса” шерлиги тутиб қолади.

2018 йилнинг 6 сентябрь куни ўзи яшайдиган маҳаллада жойлашган фотостудия олдида  маст ҳолда ўтирган “қаҳрамонимиз” шу ердан ўтиб бораётган, 1991 йилда туғилган Ғ.Р. ёнига чақириб, жамият юриш-туриш қоидалари қасддан менсимасдан, уни ҳақорат қилиб, ҳеч қандай сабабсиз уриб тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир этди.

Безориларнинг ноўрин хатти-ҳаракатидан барча безор эканлигини инобатга оладиган бўлсак, “безорилик” сўзининг ўзагини “безор” сўзи ташкил этишини англаймиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй