“Тунги шарпа”ларнинг қилмиши фош этилди

admin | 02-10-2018 | 1090

“Тунги шарпа”ларнинг қилмиши фош этилди

Аксарият инсонлар кундузи ҳалол мехнат қилиш учун, тунда ором олиб, куч тўплашади. Урганч шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Т. ва у билан бир шаҳарда яшовчи таниши,  35 ёшли Р.М. исмли аёл эса кундузи мароқли дам олишни кўзлаб, тунги пайтда ўғирлик қилишни пайида бўлишади.

Ана шундай мақсадда 2018 йилнинг 22 сентябрь куни ярим тунда “ов”га чиққан ҳамтавоқларнинг кўзи шаҳарнинг марказий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг олдида турган “Дамас”га тушади. Автомашинанинг ён атрофини айланиб, атрофда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилган “тунги шарпа”лар “Дамас”нинг эшигини осонлик билан бузиб очишади ва фуқаро А.Абдурасуловга тегишли бўлган автомашина ғаладонида турган 3 900 000 сўм пулларни яна шундай осонлик билан қўлга киритишиб, тун қаърига сингиб кетишади.

Кўнгли аллақандай нохушликни сезган Дамас эгаси кечаси ташқарига чиқдию, автомашинанинг эшиги очиқ ҳолдалиги ва унинг ичидаги пулларнинг йўқлигини кўриб, шоша-пиша ички ишлар бўлимига хабар берди.

Олинган хабар асосида ҳодиса жойига етиб борган тергов-тезкор гуруҳи томонидан суриштирув ишлари бошлаб юборилди.

Тезкор ходимлар ва эксперт-криминалистларнинг синчковлиги ҳамда зийраклиги натижасида ушбу ўғирлик жинояти “иссиқ изи”дан фош этилди.

Ўзганинг ҳақидан ҳазар қилмайдиган ҳамтавоқларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй