Телефон ўз эгасига қайтарилди

admin | 03-10-2018 | 364

Телефон ўз эгасига қайтарилди

2018 йилнинг 1 октябрь куни уйининг деразасини очиқ қолдириб кетган, Шовот туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Қ.Бахтиёр ишдан қайтиб келганида номаълум шахс дераза орқали кириб, уйининг меҳмонхонасида турган уяли телефон аппарати ва 11 500 сўм пулларини ўғирлаб кетганлиги тўғрисида туман ИИБга мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат асосида тезкор суриштирув ишларини олиб борган ички ишлар ходимлари мазкур жиноятни фош этишганида ҳайратини яшира олмадилар, чунки ушбу ўғирлик жиноятини шу маҳаллада яшовчи, 22 ёшли, ҳеч қаерда ишламайдиган аёл содир этганлиги маълум бўлди.

Ашёвий далилий ҳисобланган уяли телефон аппарати ўз эгасига қайтарилди, ўғирликка қўл урган аёлга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй