Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

admin | 05-10-2018 | 1107

Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

 

Бугунги кунда Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш фаолиятида фақатгина содир қилинган жиноятларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, аксинча уларнинг барвақт олдини олишга оид профилактик чора тадбирларга алоҳида эътибор қаратиш орқали ижобий натижаларга эришишни англаган ҳолда жойларда турли учрашув ва давра сухбатларини ўтказиб келмоқдалар.

2018 йил 4 октябрда “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида Хоразм вилояти ИИБ ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши масъул ходимлари томонидан уюштирилган навбатдаги учрашувда Хива шаҳридаги умумтаълим мактаблари ва касб-хунар коллежларининг директорлари, уларнинг маънавий, маърифий ишлар бўйича ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда Ёшлар иттифоқи етакчилари иштирок этишди.

Кун тартибидаги асосий масала сифатида вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва келгусида улар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир қилинишини олдини олиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек шу куни Хива шаҳрида 11-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилар билан ўтказилган учрашувда вилоят ва Хива шаҳри имом хатиблари ҳам иштирок этишди. Учрашув давомида бугунги кунда ёшларнинг таълим олишлари учун яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш кераклиги шу билан биргаликда маънавиятимизга раҳна солувчи иллатлардан сақланиш борасида сўз юритилди.

Шунингдек куни кеча вилоятимизда мураббий ва спорт устаси Р.Шахмаевнинг хотирасига бағишлаб ўтказилган спорт мусобақасида фахрли биринчи ўринни эгаллаган ушбу мактаб ўқувчиси Отабек Назирбаевга мусобақанинг диплом ва кубоги тантанали равишда топширилиб, унинг эришган муваффақиятлари яна бир бор олқишланди.   

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй