Эхтиёт бўлинг, фирибгар!

admin | 06-10-2018 | 1143

Эхтиёт бўлинг, фирибгар!

Фирибгарлик ҳолати билан боғлиқ жиноят ишларини таҳлил қилсангиз, ушбу жиноят иши бўйича айбдорлар аксарият ҳолларда ҳеч қаерда ишламасаларда, турли муаммоларни ҳал этишда ўзларининг ёрдамларини таклиф этиб фуқароларнинг маблағи ва мол-мулки қўлга киритиб келганликларини гувоҳи бўласиз.

Ана шундай ҳеч қаерда ишламайдиган “олғир”лардан бири, Урганч шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ж.С. 2018 йил май ойида Урганч туманининг Чондирқиёт қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган П.Рустамга уйининг кадастр хужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан нақд 7 000 000 сўм пулларни олган.

Орадан ўтган давр мабойнида кадастр хужжатларини қўлга кирита олмаган Рустам, фирибгарнинг “тузоғига” тушганлигини англаб, ички ишлар органларига мурожаат қилди.

7 000 000 сўм пулни “ҳазм” қилиб юборган Ж.С.нинг қилмиши олиб борилган суриштирув ишлари натижасида тўлиқ тасдиғини топди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Хурматли фуқаролар, ишонувчанлик фирибгарларнинг тегирмонига сув қуйишини унутманг.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй