Пора – юзни қилади қора

admin | 08-10-2018 | 1356

Пора – юзни қилади қора

2017 йил январь ойида қабул қилинган “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида пора олиш, пора бериш ёки пора олиш беришда воситачилик қилиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қонуний чоралар кўриш борасида мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Хоразм вилояти ҳудудида порахўрлик билан боғлиқ бир қатор жиноятлар вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси коррупцияга қарши курашиш бўлими ташаббуси билан фош этилди.

Хива шаҳар Хокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликлари масалалари бўйича ўринбосари О.Ш. фуқаро А.З.га “Қишлоқ хўжалик махсулотларини қуритиш, қайта ишлаш цехи ва омборхонаси” қурилиши учун 1 000 метр квадрат ер участкаси ажратилишида ёрдам берганлиги учун 2 000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилаётганлиги тўғрисидаги мурожаат асосида 2018 йил 6 октябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупцияга қарши курашиш бўлими  ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хива шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Хоким ўринбосари О.Ш. Ер тузиш ва қўчмас мулк кадастри Хива шаҳар бўлими мутахассиси орқали 2 000 АҚШ долларини пора тариқасида олаётганида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар Хокими ўринбосари лавозимида ишлаган О.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда,  ўзи эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй