Фирибгарнинг ҳийласи ўтмади

admin | 24-06-2017 | 18747

Фирибгарнинг ҳийласи ўтмади

Бугунги кунда фуқароларимизни фирибгарлик жиноятининг жабрланувчиси бўлиб қолишларини олдини олиш мақсадида, телевидениеда турли кўрсатув ва эшиттиришлар, газета ва журналларда мақолалар берилаётганлигига қарамасдан, афсуски ҳали-ҳануз фирибгарлик жинояти билан боғлиқ ҳолатлар кўплаб қайд этилмоқда.

Аксарият ҳолларда фуқароларимиз ўзларининг ишонувчанлиги, қонунларимизни мукаммал билмасликлари натижасида фирибгарлик қурбони бўлишмоқда.

Жумладан, 1990 йилда туғилган,  Хонқа туманида яшовчи, С.Х. ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги дала майдонининг 11 гектар қисмини, “келгусида шоли экишинг учун бераман” деб, 1978 йилда туғилган З.Камоладдинни ишончига кириб, 2016 йил октябрь ойида, фирибгарлик йўли билан унинг 15 000 000 сўм пулларини қўлган киритган бўлса, шу туманда яшовчи, 1973 йилда туғилган Н.Исмоилнинг ишонувчанлиги Камоладдинникидан ошиб тушди.

У 2015 йил ноябрь ойида, таниши 1973 йилда туғилган Р.Р. га уч бош қорамолини 18 500 000 сўмга ҳисоблаб, пулини бир ой ичида олиш шарти билан бериб юбориб, шу пайтгача бир сўм ҳам ололмагандан кейингина ички ишлар органига мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Юқоридаги икки ҳолатда ҳам фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй