Ушланди ва ҳибсхонага жойлаштирилди

admin | 09-10-2018 | 292

Ушланди ва ҳибсхонага жойлаштирилди

 

Жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрганлиги учун қидирилаётган шахсларни қаердаги аниқлаш, уларни ушлаш ҳамда уларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар органлари томонидан изчиллик билан олиб борилаётган қидирув – суриштирув ишлари ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, 2018 йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирлар натижасида, 2017 йил ноябрь ойида иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни содир этиб, бугунги кунда одил судловдан бўйин товлаб юрганлиги учун қидирилаётган, 1976 йилда туғилган, Урганчлик Ю.Б. Янгибозор тумани ҳудудида ушланган бўлса, Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида содир қилган ўғирлик жинояти учун қидирилаётган, 2001 йилда туғилган,  Питнак шаҳрилик Қ.З. Ҳазорасп тумани ҳудудида ушланган.

Ушбу ушланган икки нафар шахс шу куннинг ўзида ҳибсхонага жойлаштирилди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй