Ҳамшира фирибгарликка қўл урди

admin | 09-10-2018 | 315

Ҳамшира фирибгарликка қўл урди

Шовот тумани тиббиёт бирлашмасида анча йиллардан буён катта ҳамшира бўлиб ишлаб келаётган, шу туманнинг Чиғатойқалъа қишлоғида яшовчи, 1979 йилда туғилган М.Э. нафақат жамоадошлари ўртасида, балки  ўзи истиқомат қилаётган маҳалла-кўйда ҳам ўзига яраша обрў-эътиборга эга эди.

Унинг обрў-эътиборига ҳавас қилган дугонаси, Шовот туманининг Ўзбекистон қишлоғида яшовчи, 1980 йилда туғилган Н.Н. ҳам ҳамширалик касбини танламоқчи бўлди.

Дугонасининг бу касбга иштиёқи баланд эканлигини кўрган катта ҳамшира ушбу фурсатдан фойдаланиб қолиш ниятида, ишга жойлашиш масаласида дугонасига ўз ёрдамини таклиф этиб, ундан “хизмат ҳақи” таъма қилади.

2018 йилнинг 4 октябрь куни “хизмат ҳақи” эвазига 500 000 сўм ва 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга уринган катта ҳамшира Шовот тумани ИИБ ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида жиноят устида қўлга олинди.   

Бугунги кунда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй