Тилла тақинчоқлар ўз эгасига қайтарилди

admin | 10-10-2018 | 228

Тилла тақинчоқлар ўз эгасига қайтарилди

Гурлан туманининг Янгибоғ кўчасида истиқомат қилувчи, 1980 йилда туғилган Р.Умиджон 2018 йил 23 сентябрь куни уйида ҳеч ким бўлмаган пайтда номаълум шахс уйининг эшигини бузиб кириб, кийим жавонида турган умумий нархи 3 550 000 сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлиги тўғрисида туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган эди.

Ушбу мурожаат асосида ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, Умиджоннинг умиди сўнмасдан ўғирлик жинояти фош этилди. Ўғирликка қўл урган шахс Гурлан туманининг “Нурли йўл” маҳалласида яшовчи. 1977 йилда туғилган Ў.С. эканлиги маълум бўлди, ўғирланган тилла тақинчоқлар ўз эгасига қайтарилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй