Ўқувчи ўғирликка қўл урди

admin | 10-10-2018 | 307

Ўқувчи ўғирликка қўл урди

Урганч туманида яшовчи, шу тумандаги умумтаълим мактабларидан бирининг 11-синфида таҳсил олаётган, 2002 йилда туғилган Қ.С. сўнгги русумдаги уяли телефонларга ишқибоз бўлиб қолди шекилли, телефон сотиладиган дўкону расталарни тез-тез оралайдиган бўлиб қолди.

2018 йилнинг 2 октябрь куни Урганч шаҳрининг Тинчлик кўчасида жойлашган тадбиркор А.Собировга тегишли дўконга ташриф буюрганида у ерда сотилаётган турли русумдаги уяли телефонларни кўриб ақли шошиб қолди.

Дўкондаги харидорларнинг кўплигидан фойдаланиб савдо растасида турган нархи 1 400 000 сўм бўлган уяли телефон аппаратини яширинча ўғирлаб, дўконни тарк этган Қ.С.нинг хатти-ҳаракатларини ҳеч ким пайқамай қолади.

Харидорлар тинчиган пайтда растада турган битта телефон “изсиз” йўқолиб қолганлиги билган сотувчининг ички ишлар бўлимига берган хабари асосида суриштирув ишларини олиб борган тезкор ходимлар телефон шайдосини қилмишини фош этиб, ашёвий далил ҳисобланган уяли телефон аппарати  унинг ёнидан олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандингизнинг нималарга қизиқишию, нималар билан машғуллигидан доимо огоҳ бўлинг, шундагина катта хаёт йўлига қадам қўяётган йигит-қизлар хаёт йўлларида зинҳор адашмайдилар.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй