Автомашина топилди, тергов ишлари давом этмоқда

admin | 15-10-2018 | 533

Автомашина топилди, тергов ишлари давом этмоқда Дунё статистикасига назар ташлайдиган бўлган Ўзбекистон Республикаси автомототранспортларни олиб қочилиши билан боғлиқ жиноятлар энг кам содир этиладиган мамлакатлар рейтингини бошқариб келади. Юртимизда аҳён-аҳёнда содир этиладиган ушбу турдаги жиноятлар тафсилоти билан қизиқсангиз, уларнинг аксариятида транспорт воситаларининг ўт олдириш калити ўт олдиргичда қолдирилганлиги, боз устига эшиклари очиқ қолдирилганлиги уларни олиб қочилишига сабаб бўлганлигига гувоҳ бўласиз. 2018 йилнинг 13 октябрь куни соат 12:00лар атрофида Урганч шаҳри ҳудудида фуқаро Б.Рахматуллаев ҳам ўз бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашина эшикларининг қулфланганлигини текширмасдан, шу билан биргаликда ўт олдириш калитини ўт олдиргичда қўйиб, қаровсиз қолдириб кетиши ушбу транспорт воситасини олиб қочилишига замин яратди десак хато бўлмайди. Транспорт воситаси эгасининг мурожаати асосида ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида, автомашинани шаҳар ҳудудидан техник соз ҳолда топилишига эришилди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, транспорт воситасини олиб қочган шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилмоқда. подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй