Оқ халатига қора доғ туширди

admin | 15-10-2018 | 653

Оқ халатига қора доғ туширди Халқимиз тиббиёт соҳаси вакилларига юксак хурмат ва ҳавас билан қарашади. Чунки эгнидаги ўзига ярашиб турган оппоқ халати каби, кўнгли ва нияти пок бўлган мазкур соҳа фидойилари шифо излаб келган барчага бирдек ғамхўрлик қилишларини ҳар биримиз кўп бора гувоҳи бўлганмиз. Оқ халатига қора доғ тушишига сабаб бўладиган хатти-ҳаракатларга қўл урувчиларнинг тизимда учраб туриши эса ачинарлидир. Хонқа туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган Х.Г. сўнгги пайтларда жисмоний меҳнат билан билан шуғулланиш имкониятига эга бўлмай қолганлиги сабабли, ногиронлик гуруҳини белгилатиш мақсадида, тумандаги кўп тармоқли поликлиникада кардиолог бўлиб ишловчи, 1969 йилда туғилган Қ.З. га мурожаат қилди. Тиббий текширувни амалга оширган врач, мазкур жараёнда ноқонуний равишда шахсий бойлик орттириш илинжида, тиббий комиссия аъзолари орқали ногиронлик гуруҳини белгилашда ёрдам беришликни таклиф қилиб, бемордан 200 АҚШ доллари ва 200 000 сўм пул талаб қилди ва 2018 йилнинг 13 октябрь куни ўз хизмат хонасида ушбу пулларни олаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қилмиши фош этилди. Мазкур ҳолат юзасидан Қ.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй