Маҳалладошининг уйини тунаганди

admin | 17-10-2018 | 585

Маҳалладошининг уйини тунаганди “Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши” деган иборани кўпчилигимиз кўп бора эшитганмиз. Ушбу иборани мағзини чақиб кўрадиган бўлсангиз ҳақиқатан ҳам девор-дармиён, қўйингки бир маҳаллада яшовчи қўшнилар бир-бирининг иссиқ-совуғидан узоқдаги қариндошларга нисбатан кўпроқ хабардор бўлиб туришади. Янгиариқ туманининг Гулланбоғ маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган С.Ш. эса 2018 йил 13 октябрь куни соат 22:30ларда маҳалладоши ва тенгдоши О.Каримовни уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дераза орқали кириб, у ердан бир жуфт тилла зирак, уяли телефон аппарати ва 30 000 сўм пулларни ўғирлаб нафақат маҳалладошлари олдида уятга қолди, эндиликда қонунга зид хатти-ҳаракатлари учун жавоб беришига ҳам тўғри келади. Ўз маҳалладошининг мулкига кўз олайтирган ушбу шахснинг қинғир қилмиши ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида қисқа муддатда фош этилди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғирлик) билан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй