Суриштирув ишлари ўз самарасини берди

admin | 17-10-2018 | 745

Суриштирув ишлари ўз самарасини берди 2018 йилнинг 13 октябрь куни соат 12:00лар атрофида Урганч шаҳри ҳудудида фуқаро Б.Рахматуллаев ўз бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашина эшикларининг қулфланганлигини текширмасдан, шу билан биргаликда ўт олдириш калитини ўт олдиргичда қўйиб, қаровсиз қолдириб кетиши натижасида ушбу транспорт воситаси номаълум шахс томонидан олиб қочилганлиги ва суриштирув ишлари давомида автомашина шаҳар ҳудудидан техник соз ҳолда топилганлиги тўғрисида илгари хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, транспорт воситасини олиб қочган шахсни аниқлаш ва ушлаш мақсадида ишлар ички ишлар органлари томонидан давом эттирилган тезкор суриштирув ишлари ўз самарасини берди. Ушбу транспорт воситасини олиб қочган шахс, илгари ҳам транспорт воситасини (мотоцикл) олиб қочиш жиноятини содир этганлиги учун судланган, 1998 йилда туғилган, Қўшкўпир туманида яшовчи, Қ.Л. эканлиги маълум бўлди ва у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй