Йўл қоидани ёқтиради

admin | 20-10-2018 | 523

Йўл қоидани ёқтиради Бугунги кунда мамлакатимизда оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки деярли ҳар куни қайсидир юртдошимиз йўл транспорт ҳодисаси натижасида хаётдан кўз юммоқда ёки бир умрлик ногирон бўлиб қолмоқда. Йўл транспорт ҳодисалари юзасидан олиб борилган суриштирув, тергов жараёнларида, мазкур мудҳиш ҳодисалар аксарият ҳолларда ҳайдовчиларнинг, айримларида эса йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари томонидан йўл қўйилган эътиборсизлик ёки лоқайдлик сабаб бўлганлиги аён бўлади. Вилоятимизда ҳам олиб борилаётган турли профилактик чора-тадбирларга қарамасдан ҳали-ҳануз оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлаётганлиги барчамиз учун ачинарли ҳолдир. Жумладан, Гурлан туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ш.А. 2018 йил 18 октябрь куни соат 21:30ларда ўзига тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомашинасини Гурлан туманининг Паҳлавон Махмуд номли кўчасида бошқариб бораётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган фуқаро, 1959 йилда туғилган М.Б.ни уриб юборади. Оғир тан жароҳати олган пиёда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада шу куни вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй