Инсон ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса

admin | 23-10-2018 | 599

Инсон ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса Кексаларимиздан фалокат қаерда деб сўрасангиз, ҳеч иккиланмасдан оёғингиз остида деб жавоб беришади. Янгибозор туманида содир бўлган қуйидаги бахтсиз ҳодисани ҳам оёқ остидаги фалокатга қиёсласа бўлади. Урганч туманида яшовчи, тумандаги касб-хунар коллежларидан бирида таҳсил олаётган, 2001 йилда туғилган, С.Р. 2018 йилнинг 21 октябрь куни тунги пайтда, Янгибозор туманидаги фермер хўжалигининг раҳбарига тегишли бўлган “Газ-53” русумли юк автомобилини фермер хўжалигининг шоли экилган дала майдонида бошқараётиб, шоли ғарами устида ётган, 1989 йилда туғилган, шу фермер хўжалигида ишчи бўлиб ишлаган, Ж.Р.ни бош қисмидан автомашинани ғилдираги билан босиб ўтади. Оғир тан жароҳати олган Ж.Р. ҳодиса жойида вафот этди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй