Гиёҳфурушнинг қилмиши фош этилди

admin | 24-10-2018 | 405

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, тарқатиш, сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ холатларни аниқлашга қаратилган “Қорадори-2018” тезкор профилактик тадбирининг иккинчи босқичи ҳам расман якунланган бўлсада, ички ишлар органлари ходимлари ушбу турдаги жиноятларга қарши кураш ишларини бир зум тўхтатишмайди. Чунки гиёҳвандлик бу иллат эканлигини, унинг натижасида турли мудҳиш жиноятлар содир этилишини ички ишлар органларининг ҳар бир ходими чуқур англаб етади. Ана шулардан келиб чиққан ҳолда Қўшкўпир тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 2018 йилнинг 20 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 1,61 грамм “марихуна” гиёҳвандлик воситасини 180 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотишга уринган, туманнинг “Адолат” маҳалласида истиқомат қилувчи, 1965 йилда туғилган Х.Б нинг қилмиши фош этилди. Шундан кейин унинг уйида ўтказилган тинтув жараёнида, ана шу турдаги заҳри қотилнинг яна 41,66 граммини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб қўйганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан гиёҳфурушга нисбатан Ўзбекистьон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-модаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ўзи эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.
подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй